Дзюдо. Моғулистон терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун таркиби эълон қилинди

Моғулистон терма жамоаси Тошкентда ўтадиган жаҳон чемпионати учун таркибини эълон қилди. Айтиш лозимки, Моғулистон Тошкентга тўлиқ таркибда келадиган жамоалардан бири ҳисобланади.

Токио-2020 Олимпиадасидан сўнг таркибида катта ўзгариш бўлган Мўғулистон термаси бир қатор вазн тоифалари, шунингдек, жамоавий дастурда медаллар учун даъвогарлар қаторида эътироф этилади. Хўш, улар пойтахтимизга қайси спортчилар билан келмоқда?

Эркаклар: А.Энхтаиван, С.Энхтаиван (-60); Б.Ёндонперен, Х.Ганболд (-66); С.Сенд-Очир (-73); Э.Бадзая (-81); А.Гантулга (-90); Г.Батхуяг (-100); С.Одху (+100).

Аёллар: Н.Ганбатар, Б.Бавудорж (-48); Х.Бишрелт (-52); Э.Лхагвато, И.Мунхседев (-57); Г.Болд (-63); Э.Серендулам (-70); Э.Батбаяр (-78); А.Амарсайхан (+78).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!