Дзюдо. Олимпиадага борадиган Ўзбекистон терма жамоаси таркиби эълон қилинди
Хабар берганимиздек, Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) Париж-2024 Олимпиадаси учун саралаш цикли якунланлигини эълон қилиб, бутун дунёдан 4 йилликнинг энг нуфузли мусобақасида иштирок этадиган спортчилар номини маълум қилди. Улар орасида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам ўз тарихида илк бор 12 та (7 та эркаклар, 4 та аёллар ва 1 аралаш жамоавий) йўлланмага сазовор бўлди ва ўзининг энг яхши натижасини янгилади.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида юртимиз шарафини қуйидаги спортчилар ҳимоя қилади:
Эркаклар:
-60 кг: Достон Рўзиев
-66 кг: Сардор Нуриллаев
-73 кг: Муроджон Йўлдошев
-81 кг: Шарофиддин Болтабоев
-90 кг: Давлат Бобонов
-100 кг: Музаффарбек Тўрабоев
+100 кг: Алишер Юсупов
Аёллар:
-48 кг: Ҳалима Қурбонова
-52 кг: Диёра Келдиёрова
-70 кг: Гулноза Матниязова
-78 кг: Ирисхон Қурбонбоева
Фикрлар