Дзюдо. Ўрозбоев татамига чиқмади, Нуриллаев эса...
Бугун эркаклар ўртасидаги баҳсларда -60 кг вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Дзюдо Федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳал қилувчи финал учрашувида мўғулистонлик Унуболд Лагваямц япониялик Юма Ошимани мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритди. Бу вазн тоифасида россиялик Алберт Огузов ва голландиялик Торнике Цкадоеа бронза медалига сазовор бўлишди.
Хабар берганимиздек, ушбу вазнда икки ҳамюртимиз ҳам иштирок этиши керак эди. Афсуски, асосий умидимиз бўлган Диёрбек Ўразбоев татамига чиқмади. Унинг биринчи даврадаги рақиби чехиялик Давид Пулкрабек курашсиз кейинги босқичга чиқди.
Кемран Нуриллаев эса илк учрашувида туркиялик Михрач Аккусга ютқазиб қўйди.
Фикрлар