Дзюдо. Озарбайжон терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун таркиби эълон қилинди

Дзюдо бўйича Озарбайжон терма жамоаси мураббийлар штаби 6-13 октябрь кунлари Тошкент шаҳри мезбонлигида ўтадиган катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати учун таркибни эълон қилишди. Бу ҳақда Ўзбекистон Дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Эътиборга молик жиҳати шундаки, эронлик дзюдочи, Олимпиада совриндори, жаҳон чемпиони Саид Моллаи Озарбайжон терма жамоаси таркибида Ўзбекистонга келади. Аввалига Эрон, кейин Мўғулистон шарафини ҳимоя қилган Моллаи энди Озарбайжон либосида мусобақаларда иштирок этяпти. У Мўғулистон учун Токио Олимпиадасида кумуш медални тақдим этган эди. Саид шу йил Озарбайжон сафида Будапешт "Катта Дубулға" ҳамда Загреб Гран-при турнирларида кумуш медалга сазовор бўлди.

Терма жамоа таркиби: Карамат Гусейнов (60 кг), Орхан Сафаров, Яшар Наджафов (иккиси ҳам - 66 кг), Рустам Оруджев, Ҳидаят Гейдаров (иккиси ҳам - 73 кг), Саид Моллаи (81 кг), Мамедали Мехтиев (90 кг), Зелим Котсоев (100 кг), Ушанги Кокаури (+100 кг), Лейла Алиева (48 кг), Гултаж Мамедалиева (52 кг).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!