Дзюдо. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Австрияга жўнаб кетди

  • 02.09.2022 11:41
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Дзюдо
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

3-4 сентябрь кунлари Австриянинг Оберварт шаҳрида дзюдо бўйича Европа очиқ чемпионати бўлиб ўтади. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Манбага кўра, Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар штаби дунёнинг 37 мамлакати вакиллари иштирок этадиган мазкур мусобақада қизларни синовдан ўтказишни лозим топишди. Унда қатнашадиган жамоамиз кеча тунда Австрияга йўл олди.

Таркиб эса қуйидагича:

-48 кг: Халимажон Қурбонова
-52 кг: Диёра Келдиёрова
-52 кг: Сита Кадамбаева
-57 кг: Шукуржон Аминова
-57 кг: Нилуфар Эрмаганбетова
-63 кг: Севинч Исоқова
-70 кг: Гулноза Матниязова
-70 кг: Шоҳиста Назарова
-78 кг: Ирисхон Қурбонбоева

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!