Дзюдо. Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи куни ҳам кутилмаган натижалар билан эсда қолди
Пойтахтимиз мезбонлигида ўтаётган дзюдо бўйича катталари ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи кунги беллашувлари ҳам ортда қолди.
Иккинчи кунги баҳсларда ҳам 5 та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди. «Юнусобод» спорт мажмуасида ўтказилаётган мавсумнинг сўнгги мусобақасининг бугунги беллашувларида ҳам кутилмаган натижалар қайд этилди. -73 кг вазн тоифасидаги биринчи рақамли дзюдочимиз Ҳикматуллоҳ Тўраев кутилмаганда саралаш босқичидаёқ мағлубиятга учради. Ушбу вазнда Шаҳрам Аҳадов Ўзбекистон чемпиони бўлди.
-81 кг вазнда кутилганидек Шарофиддин Болтабоев олтин медальни қўлга киритди. Унинг финалдаги рақиби Маъруф Ҳидиров маълум сабабларга кўра финал баҳсида иштирок эта олмади. -90 кг вазн тоифасидаги баҳслар ҳам анча шиддатли кечди. Олтин медаль учун кечган муросасиз беллашувда сурхондарёлик Шермуҳаммад Жандреев пойтахти вилояти вакили Достон Мейлиевдан устун келди.
Бугуннинг барча ғолиб ва совриндорлари:
ЭРКАКЛАР
-73 кг вазн тоифаси
1. Шаҳрам Аҳадов (Бухоро)
2. Муроджон Йўлдошев (Сурхондарё)
3. Вагиф Ибадов (Самарқанд)
3. Обидхон Номонов (Наманган)
-81 кг вазн тоифаси
1. Шарофиддин Болтабоев (Қорақалпоғистон)
2. Маъруф Ҳидиров (Тошкент шаҳри)
3. Рамазон Аллабердиев (Сурхондарё)
3. Улуғбек Ўроқов (Тошкент шаҳри)
-90 кг вазн тоифаси
1. Шермуҳаммад Жандреев (Сурхондарё)
2. Достон Мейлиев (Тошкент вилояти)
3. Жалолиддин Қурбонмуродов (Қашқадарё)
3. Баҳодир Панжиев (Сурхондарё)
АЁЛЛАР
-63 кг вазн тоифаси
1. Севинч Исоқова (Жиззах)
2. Мамлакат Султонова (Хоразм)
3. Маржона Нуриллаева (Самарқанд)
3. Лайло Йўлдошева (Хоразм)
-70 кг вазн тоифаси
1. Шоҳиста Назарова (Сурхондарё)
2. Нодира Йўлдошева (Тошкент шаҳри)
3. Равшахон Адашева (Тошкент шаҳри)
3. Фарангиз Ҳожиева (Хоразм)
Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати
Фикрлар