Дзюдо: Ўзбекистон – Нидерландия. Таркиблар маълум

Бугун Токио-2020 Олимпия ўйинларида дзюдо бўйича янги дастур – аралаш жамоавий йўналишда беллашувлар бўлиб ўтади. Унда иштирок этаётган жамоамиз дастлабки босқични Нидерландияга қарши ўтказади. Ҳозирда жамоаларнинг таркиби маълум. Қуръага кўра, илк босқич эркаклар ўртасида +90 кг вазн тоифасидаги баҳс билан бошланади. Мураббийлар ушбу беллашувга қуйидаги дзюдочиларни танлашди:

+90 кг: Бекмурод Олтибоев – Хенк Грол
-57 кг: Диёра Келдиёрова – Санне Верхаген
-73 кг: Ҳикматиллоҳ Тўраев – Торнике Тсякадоеа
-70 кг: Гулноза Матниязова – Санне ван Дийке
-90 кг: Давлат Бобонов – Ноел ван Тенд
+70 кг: Фарангиз Ҳожиева – Гусе Стинхаус

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!