Дзюдо. Қизларимиз яна муваффақиятсизликка учради, Бобонов эса финалда!

Бугун Тошкентда ўтаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг бешинчи кунги беллашулари ўтказилмоқда. Унда 3 нафар ҳамюртимиз баҳсга киришди.

Жумладан, эркаклар ўртасида -90 кг вазн тоифасида Давлат Бобонов биринчи босқичда словакиялик Петер Зилкани, иккинчи босқичда жанубик кореялик Жуюп Ханни, учинчи босқичда болгариялик Ивайло Ивановни, ярим финалда эса грузиялик Лаша Бекуарини мағлуб этди ва финалга йўлланмани қўлга киритди. Бобонов энди чемпионлик учун италиялик Кристиан Парлатига қарши татамига чиқади.

Афсуски, аёллар ўртасида -70 кг вазн тоифасида баҳсларда иштирок этган ҳамюртларимиз – Гулноза Матниёзова ҳамда Шоҳиста Назарова медаллар учун даъвогарлик қила олмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!