Дзюдо. Шаҳрам Аҳадов “Катта дубулға” турнири совриндори
Абу-Дабида дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнирининг иккинчи куни ҳам терма жамоамиз учун омадли ўтди.
-73 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган бухоролик полвонимиз Шаҳрам Аҳадов бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.
Ҳамюртимиз учунчи ўрин учун кечган баҳсда молдовалик Петру Пеливанни мағлуб этишга 38 сония сарфлади холос. Афсуски, иккинчи бронза медали учун курашган Обидхон Нўмонов испаниялик Салвадор Рокага имкониятни бой бериб қўйди.
Фикрлар