Дзюдо. Спортчимиз кучли бешликка кирди ва рейтинг очколарини қўлга киритди!

Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” таснифига кирувчи мусобақанинг биринчи куни ўз якунига етди.

Унда иштирок этган ҳамюртимиз Муҳриддин Тиловов (-66 кг) бешинчи натижани қайд этди. Бронза медали учун курашда вакилимизга япониялик Рёма Танака рақиб бўлди. Бутун баҳс давомида ҳар томонлама устунлик қилган Танака дастлаб вазари, сўнг иппон баҳосини қўлга киритиб, беллашув тақдирини ўз фойдасига ҳал қилди.

Ушбу натижа Тилововга жаҳон рейтинги учун 360 очкони тақдим этади. Бу орқали янги ҳафтада ўз ўрнини (76) анча яхшилаб олади.

Дзюдо федерацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!