Дзюдо терма жамоамиз "Катта дубулға" турнирига жўнаб кетди, таркиб билан танишинг

Бугун Ўзбекистон дзюдо терма жамоаси делегацияси Анталия "Катта дубулға" турнирида иштирок этиш мақсадида Туркияга жўнаб кетди.

Илиас Илиадис мураббийлигидаги дзюдочиларимиз Анталия татамиларида аралаш таркиб билан иштирок этишади. Биринчи рақамли дзюдочилар билан бирга ўтган йили Ўзбекистон чемпионатида ўзини кўрсата олган истеъдодли ёшларга ҳам имконият берилади.

Терма жамоа таркиби:

Аёллар

-48 кг: Халимажон Қурбонова
-52 кг: Диёра Келдиёрова
-57 кг: Шукуржон Аминова
-57 кг: Нилуфар Ермаганбетова
-70 кг: Гулноза Матниязова
-70 кг: Шоҳиста Назарова
-78 кг: Ирисхон Қурбонбоева

Эркаклар

-60 кг: Кемран Нуриллаев
-60 кг: Дилшод Баратов
-66 кг: Сардор Нуриллаев
-73 кг: Шаҳрам Аҳадов
-73 кг: Муроджон Йўлдошев
-81 кг: Шарофиддин Болтабоев
-81 кг: Мусо Собиров
-100 кг: Музаффарбек Тўрабоев
+100 кг: Ўткирбек Тўрабоев
+100 кг: Алишер Юсупов

Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот ҳизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!