Дзюдо. Терма жамоамиз халқаро турнирни битта медаль билан якунлади

Терма жамоамиз Тел-Авивдаги "Катта Дубулға" турниридаги иштирокини битта кумуш медаль билан якунлади.

-73 кг вазндаги дзюдочимиз Обидхон Нўмонов финалга қадар етиб борди. Ҳал қилувчи баҳсда Озарбайжон вакили ҳамюртимиздан олтин медални тортиб олди. 

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси турнирга қуйидаги таркиб билан йўл олган эди:

-52 кг: Диёра Келдиёрова;

-70 кг: Шохиста Назарова;

-60 кг: Мирзоҳид Муҳаммаджонов;

-66 кг: Бобур Ваджиев;

-73 кг: Обидхон Нўмонов;

-81 кг: Маъруф Хидиров;

-90 кг: Шермуҳаммад Жандреев;

-90 кг: Жалолиддин Қурбонмуродов;

-100 кг: Отабек Тўрабоев;

+100 кг: Бекмурод Олтибоев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!