Дзюдо. Терма жамоамизнинг жаҳон чемпионатида қатнашадиган таркибини эълон қилинди

7-14 май кунлари Қатар пойтахти Доха шаҳрида дзюдо бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Мазкур мусобақада бутун дунёдан ташриф буюрадиган спортчилар жаҳон чемпионлиги қатори Париж-2024 Олимпия ўйинлари йўлида энг йирик рейтинг очколари учун ҳам кураш олиб боришади. Ўзбекистон дзюдо федерацияси унда юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган спортчилар номини маълум қилди. Унга кўра, терма жамоамиз қуйидаги таркибда жаҳон чемпионатига йўл олади:

Эркаклар:
-60 кг: Дилшод Баратов
-66 кг: Сардор Нуриллаев ва Муҳриддин Тиловов
-73 кг: Обидхон Нўъмонов ва Муроджон Йўлдошев
-90 кг: Давлат Бобонов
-100 кг: Музаффарбек Тўрабоев
+100 кг: Алишер Юсупов ва Шоҳруҳ Бахтиёров

Аёллар:
-48 кг: Ҳалимажон Қурбонова
-52 кг: Диёра Келдиёрова ва Сита Қадамбоева
-57 кг: Нилуфар Эрмагамбетова ва Шукуржон Аминова
-70 кг: Гулноза Матниязова ва Шоҳиста Назарова
-78 кг: Ирисхон Қурбонбоева
+78 кг: Рината Ильматова

Манба: МОҚ

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!