Дзюдо. Терма жамоамизнинг Португалия Гран-присида қатнашадиган таркиби эълон қилинди

Жорий йилнинг 27-29 январь кунлари Португалиянинг Алмада шаҳрида дзюдо бўйича йилнинг дастлабки йирик турнири – Гран-при мусобақаси бўлиб ўтади. Жаҳоннинг 80 га яқин мамлакатидан ташриф буюрадиган терма жамоалар иштирокидаги мусобақада ҳамюртларимиз ҳам медаллар қатори Олимпиада рейтинг очколари учун кураш олиб боришади.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, мураббийлар штаби мазкур турнир учун асосан иккинчи таркиб вакилларини танлаб олди. Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси Алмада сафарига қуйидаги спортчилар билан йўл олади:

Эркаклар:
-60 кг: Дилшодбек Баратов
-60 кг: Камолиддин Бахтиёров
-66 кг: Бобур Важдиев
-73 кг: Шаҳрам Аҳадов
-73 кг: Обидхон Нўмонов
-81 кг: Мусо Собиров
-90 кг: Жаҳонгир Маматраҳимов

Аёллар:
-48 кг: Ҳалимажон Қурбонова
-52 кг: Сита Қадамбоева
-57 кг: Шукуржон Аминова
-57 кг: Нилуфар Эрмаганбетова
-70 кг: Шоҳиста Назарова
-78 кг: Ирисхон Қурбонова

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!