Дзюдо. Тошкентда ўтадиган жаҳон чемпионатига Италия қайси таркиб билан келади?
Бу йил Тошкентда ўтадиган жаҳон чемпионатида катта таркибда қатнашадиган яна бир жамоанинг номи маълум бўлди. Бу Италия термаси.
Аҳамиятлиси, Апеннин ярим ороли вакиллари пойтахтимизга Рио-2016 чемпиони Фабио Базилесиз келадиган бўлди. Тўлиқ таркиб эса қуйидагича:
Эркаклар: А.Пантано (-60 кг), М.Пирас ва Э.Манзи (-66 кг), М.Ломбардо ва Ж.Эпосито (-73 кг), А.Эспосито (-81 кг), К.Парлати ва Н.Мунгаи (-90 кг), Л.Агро (+100 кг).
Аёллар: Ф.Милани ва А.Скутто (-48 кг), О.Жуффрида ва М.Кастагнола (-52 кг), В.Тониоло (-57 кг), Н.Исанто (-63 кг), М.Эспасито (-70 кг), Ж.Стангерлин (-78 кг), Э.Белланди (-78 кг).
Фикрлар