Дзюдо. Тошкентда ўтган тарихий жаҳон чемпионатини тарихий натижа билан якунладик!
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатини яккалик беллашувларида учинчи ўринда якунлади.
Давлат Бобонов (-90 кг) ва Музаффарбек Тўрабоев (-100 кг) қўлга киритган олтин медаллар эвазига биринчи бор дунё биринчилигини умумжамоа ҳисобида кучли учликда тугатдик!
Медаллар жамғариш бўйича ТОП-5:
Япония 5 та олтин, 4 та кумуш, 3 та бронза
Бразилия 2 та олтин 1 та кумуш 1 та бронза
ЎЗБЕКИСТОН 2 та олтин
Моғулистон 1 та олтин 1 та кумуш 1 та бронза
Хорватия 1 та олтин 1 та кумуш
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ушбу улкан муваффақият билан Ўзбекистон дзюдо федерацияси, спортчи ва мураббийлар, бу йўлда меҳнат қилган бошқа барча мутахассислар ва миллионлаб юртдошларимизни самимий қутлайди!
Фикрлар