Дзюдо. Вакилларимиз Австрияга жўнаб кетди

Дзюдо бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг олти нафар аъзоси Австрия йиғинида иштирок этиш учун жўнаб кетишди.

Грас шаҳридаги халқаро ўқув-машғулот йиғини 6-9 июнь кунларига белгиланган. Шундан сўнг, ёшлар ва катталар терма жамоамиз Хорватиянинг Пореч шаҳрида ташкил этиладиган худди шундай халқаро машғулотларга йўл олади. Хорватиядаги ўқув-машғулот йиғини 12-19 июнь кунлари бўлиб ўтади.

Бугун Австрия йиғинига Диёра Келдиёрова, Гулноза Матниязова, Гулнур Муратбаева, Сита Кадамбаева, Нилуфар Ермаганбетова ва Севинч Исоқовалар жўнаб кетди. Делегация таркибидан шифокор Нелли Стромм ҳам жой олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!