Дзюдо. Ёшлар жамомамиз Осиё чемпионатида 14 та медал билан умумжамоа ҳисобида иккинчи бўлди

Дзюдо бўйича ёшлар жамомамиз Осиё чемпионатида 14 та медал билан умумжамоа ҳисобида иккинчи бўлишди.

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати якунига етди. Бугунги беллашувлар оғир вазн тоифаларида кечди ва унда Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, 1 та кумуш, 5 та бронза медалига эга чиқди.

Медаллар жамғариш бўйича ТОП-3:

1. Корея – 6-1-6 – 13
2. Ўзбекистон – 5-1-8 – 14
3. Қозоғистон – 2-7-6 – 15

Маълумот учун, У-17 жамоамиз мусобақани умумжамоа ҳисобида 1-ўринда якунлаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!