Дзюдочиларимиз биринчи беллашувдан муваффақиятли ўтишди
Ads

Хабарингиз бор, бугун Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида дзюдо бўйича катталар ўртасида навбатдаги жаҳон  чемпионати беллашувларига старт берилди. Регламентга мувофиқ, биринчи кун доирасида -60 кг вазн тоифасида Шарофиддин Лутфуллаев ҳамда -48 кг.да Маржона Салоҳитдинова иштирок этишади. 

Айни пайтга келиб, беллашувлар қизғин паллага кириб бормоқда. Вакилларимиз ўзларининг биринчи баҳсларини муваффақиятли ўтказиб олишгани биз учун хайрли янгилик бўлди. Шарофиддин Лутфуллаев биринчи курашда португалиялик Гонсало Мансиньонинг муддатидан аввал мағлубиятга учргатган бўлса, Салоҳитдинова янги зеландиялик рақиби билан кечган муросасиз баҳсда 7:08 дақиқада ғалабани қўлга киритди. 

Кейинги даврада Лутфуллаев қирғизистонлик Отар Бестаев билан ҳисоб-китоб қилса, Маржона Салоҳитдинова мўғулистонлик Уранцецег Мунҳбатга қарши татамига чиқади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Odilboy Xasanovich
20/09/2018 12:29
Imkoni bulsa vediosini ham tashila.