Дзюдочиларимиз Испания йиғинини якунлаб, Венгрияга етиб боришди

Фарҳод Тўраев бошчилигидаги дзюдочиларимиз денгиз бўйидаги Аликанте шаҳрида машғулот олиб боришди. Ушбу халқаро машғулот йиғинида Япония, Жанубий Корея, Бразилия, Россия, Украина, Германия, Мўғулистон, Хитой каби 30 га яқин давлат дзюдочилари ҳам иштирок этишди. Бу ҳақда дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бериб ўтди.

Кеча терма жамоамиз делегацияси Истанбул орқали Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрига етиб олишди. Дзюдочиларимиз 12-14 июль кунлари Будапешт шаҳрида ўтказиладиган Венгрия Гран-присида юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. Испаниядаги йиғин ушбу мусобақага тайёргарлик вазифасини ўтаб берди.

Испания йиғинида қатнашган дзюдочилар:

-60 кг: Шарофиддин Лутфуллаев, Кемран Нуруллаев

-66 кг: Шаҳрам Аҳадов

-73 кг: Ғиёсжон Бобоев, Обидхон Нумонов

-81 кг: Шарофиддин Болтабоев, Камолиддин Расулов

-90 кг: Яҳё Имомов

-100 кг: Шерали Жўраев

+100 кг: Бекмурод Олтибоев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!