Дзюдочиларимиз жаҳон чемпионатига тайёргарликни хорижда давом эттиради
Илиас Илиадис бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш мақсадида Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрига етиб борди. Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
"Яқиндагина V Ислом бирдамлиги ўйинларидан қайтган дзюдочиларимиз қисқа таътилдан сўнг яна машғулотларга қайтишди. Ушбу йиғин 6-13 октябрь кунлари Тошкент шаҳри мезбонлигида ўтказиладиган жаҳон чемпионатига тайёргарлик босқич вазифасини ўтаб беради.
Озарбайжондаги ўқув-машғулот йиғини 3 сентябрга қадар давом этади. Шундан сўнг машғулотлар Грузия давлатига кўчади. Жаҳон чемпионати олдидан сўнгги йиғиннинг Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган", - дейилади хабарда.
Фикрлар