Дзюдочиларимиз Осиё-Океания мусобақасининг илк кунида 5 та медални қўлга киритди

Бишкек шаҳрида старт олган дзюдо бўйича Осиё-Океания чемпионатининг илк куни ўз якунига етди. Қувонарлиси, терма жамоамиз ушбу кун доирасида 5 та медаль жамғарди.

-66 кг вазн тоифасида Сардор Нуриллаев барча рақибларини мағлубиятга учратиб, ўз унвонлари ҳисобига қитъа чемпионлигини ҳам қўшиб қўйди. Қайд этиш жоиз, финалда унга 2015 йилги жаҳон чемпиони, "Рио-2016 Олимпиадаси" финалчиси жанубий кореялик Aн Баул рақиблик қилган эди. Беллашувни ҳамюртимиз ўз фойдасига ҳал қилди.

-52 кг вазн тоифасининг финалида кечган корейс-ўзбек дзюдочиларининг навбатдаги рақобатида Парк Да Соль устун келди ва ҳамюртимиз Диёра Келдиёрова кумуш медаль билан кифояланди.

Шунингдек, бронза медали учун кураш олиб борган 4 нафар вакилимиздан 3 таси ўз беллашувларини муваффақиятли ўтказди. Дастлаб, Гулнур Муратбаева (-48 кг), сўнг Сита Қадамбоева (-52 кг) ҳамда Нилуфар Эрмагамбетова (-57 кг) бронза медали учун баҳсда устун келди. Aфсуски, Кемран Нуриллаев (-60 кг) ушбу босқичда қирғизистонлик рақибига имкониятни бой берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!