Дзюдочиларимиз Тожикистон Президенти кубогида иштирок этишади

2-5 октябрь кунлари Душанбе шаҳрида дзюдо бўйича Тожикистон Президенти кубоги учун мусобақа ўтказилади. Ушбу халқаро турнирда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Камол Муродов бошчилигидаги терма жамоамиз аъзолари Душанбедаги турнирга 9 нафар дзюдочи билан йўл олмоқда. Мусобақа регламентига кўра -60, -73 ва -100 кг вазн тоифаларида баҳслар ўтказилмайди.

Терма жамоа таркиби:

-66 кг: Муҳриддин Тиловов, Дилшодбек Ё‘лдошев

-81 кг: Суҳроб Турсунов, Арслон Тожиев, Ғиёсжон Бобоев

-90 кг: Шермуҳаммад Жандреев, Достон Мейлиев

+100 кг: Бекмурод Олтибоев, Шоҳруҳхон Бахтиёров

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!