Дзюдочиларимизнинг йиғини 3 сентябрдан Грузияга кўчади
Шу кунларда дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Озарбайжоннинг Боку шаҳрида халқаро ўқув-машғулот йиғини иштирок этмоқда. Илиас Илиадис бошчилигидаги жамоанинг мазкур машғулотлари октябрь ойида пойтахтимизда ўтадиган жаҳон чемпионатига тайёргарлик вазифасини бажариб беради.
Йиғинда мезбонлардан ташқари Саудия Арабистони, Тожикистон, Полmша, Нидерландия каби жамоалар иштирок этмоқда. Ҳамюртларимизнинг машғулоти 3 сентябрдан Грузияга кўчади.
Фикрлар