Эчеверри декабрга қадар "Ривер Плейт"да қолади
"Манчестер Сити" Клаудио Эчеверри билан 6 йиллик шартнома имзолади.
Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, "шаҳарликлар" 17 ёшли ярим ҳимоячи трансфери бўйича келишувни якунлаш арафасида.
Ярим ҳимоячи Аргентина клубида 2024 йилнинг декабрига қадар қолади.
Аввалроқ, ушбу трансфер "Манчестер Сити"га 25 миллион еврога тушгани ҳақида хабар қилинганди.
Қайд этиш лозим, 17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Эчеверри 5 та гол урган. Шуларнинг 3 таси чорак финал баҳсида Бразилия термаси дарвозасига киритилган.
Фикрлар