ЕЧЛ. 1/8 финал йўлланмасига эга чиққан барча жамоалар маълум
Чемпионлар лигасининг 2022/23 йилги мавсуми плей-офф босқичининг барча иштирокчилари малум бўлди.
Гуруҳ босқичи натижасига кўра, "Наполи", "Ливерпуль", "Порту", "Брюгге", "Бавария", "Интер", "Тоттенхэм", "Айнтрахт", "Челси", "Милан", "Реал" Мадрид, "Лейпциг", "Манчестер Сити", "Боруссия" (Дортмунд) , ПСЖ ва Бенфика турнирнинг 1/8 финалига йўл олди,.
7 ноябрь куни УEФАнинг Нён шаҳридаги (Швейцария) қароргоҳида Чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Жамоалар иккита саватчага бўлинади. Уларнинг ҳар бирида 8 тадан клуб бўлади.
Гуруҳларида биринчи ўринни эгаллаганлар клублар биринчи саватчага, иккинчи ўринни эгаллаганлар эса кейинги саватчадан жой олади.
Бир мамлакат жамоалари, шунингдек, жорий мавсум бир гуруҳда ўйнаган клублар 1/8 финалда тўқнаш кела олмайди.
Чемпионлар лигасининг 1/8 финали учун саватчалар қуйидагича кўриниш олади:
Биринчи саватча: "Наполи", "Порту", "Бавария", "Тоттенхем", "Челси", "Реал Мадрид", "Манчестер Сити", "Бенфика".
Иккинчи саватча: "Ливерпуль", "Брюгге", "Интер", "Айнтрахт", "Милан", "Лейпциг", "Боруссия Д", ПСЖ.
Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг дастлабки ўйинлари 2023 йилнинг 14-15 ва 21-22 феврал кунлари бўлиб ўтади. Жавоб ўйинлари 7-8 ва 14-15 март кунлари ўтказилади.
Фикрлар