ЕЧЛ. "Аталанта" "Боруссия Дортмунд"ни мағлуб этиб, 1/8 финалга чиқди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Аталанта" Чемпионлар лигаси плей-офф жавоб учрашувида "Боруссия Дортмунд"ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди.

Ҳисоб 5-дақиқада Жанлука Скамакка томонидан очилди. 45-дақиқада Давиде Заппакоста жамоасининг иккинчи голини киритди. 57-дақиқада Марио Пашалич ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

75-дақиқада Карим Адейеми меҳмонлар номидан битта тўп киритди.

97-дақиқада эса Лазар Самарджич пенальтидан аниқ зарба йўллаб, ҳисобни 4:1 кўринишига етказди. Ундан олдин жарима майдонидаги қоидабузарлик учун Рами Бенсебайни майдондан четлатилди. Захирада қолган Нико Шлоттербек эса хатти-ҳаракатлари учун қизил карточка олди.

Шу тариқа бергамоликлар икки ўйин натижасига кўра 4:3 умумий ҳисобда ғалаба қозониб, мусобақанинг 1/8 финалига йўл олди.

  • Европа - Лига чемпионов
  • Раунд плей-офф на выбывание
708.png

Аталанта

  • Gianluca Scamacca 5'
  • Davide Zappacosta 45'
  • Mario Pašalić 57'
  • Lazar Samardžić 90'
Тугаган
4 : 1

25.02.2026 22:45

68.png

Боруссия Дортмунд

  • Karim Adeyemi 75'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!