ЕЧЛ. "Барселона" ўз уйида "Реал"ни "янчиб ташлади"
Аёллар УЕФА Чемпионлар лигасида "Барселона" ва "Реал Мадрид" ўртасида чорак финалнинг жавоб учрашуви бўлиб ўтди. Унда каталонияликлар рақибини 6:0 ҳисобида таслим этди.
Дастлабки ўйинда ҳам "кўк-анорранглилар" мадридликларни 6:2 ҳисобида мағлуб этган эди. Шу тариқа, икки ўйин натижасига кўра "Барселона" ишончли тарзда ярим финалга йўл олди.
Маълумот учун, жамоа кейинги босқичда "Бавария"га қарши майдонга тушади.
Фикрлар