ЕЧЛ. «Сабах» ўз уйида «Борусси Дортмунд»га имкониятни бой берди
ЕЧЛнинг 3-тур учрашувлари старт олди.
«Сабах» ўз уйида «Боруссия» Дортмундни қабул қилиб, 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Дастлаб, 10-дақиқада Гирасси ҳисобни очган бўлса, 39-дақиқада Маккарти орадаги фарқни йўққа чиқарди. Бироқ 53-дақиқада Гирасси дубль муаллифига айланиб, жамоасига ғалаба тақдим этди. Мезбонлар қолган вақт давомида ҳисобни тенглаштира олмади.
Қайд этиш лозим, Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Умарали Раҳмоналиев «Сабах» таркибида асосий таркибда майдонга тушиб, 81-дақиқада алмаштирилди.
Маълумот учун, ушбу ғалабадан сўнг «асал арилар»нинг очколари 6 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 10-ўринда бормоқда.

Фикрлар