ЕЧЛ финалига қайси шаҳар мезбонлик қилиши маълум бўлди

Bild нашри маълумотига кўра, Европа чемпионлар лигасининг жорий мавсуми финал баҳси Португалияда ўтказиладиган бўлди.

Мамлакат пойтахти Лиссабон финал мезбон шаҳри мақомини олади. Португалия коронавирус пандемиясидан энг кам зиён кўрган давлат сифатида қайд этилгани ушбу қарорга асос бўлди, дейилади манбада. Аммо якуний қарор 17 июнь куни эълон қилиниши кутилмоқда.

Лиссабондан ташқари Франкфурт, Москва ва Истанбул шаҳарлари ҳам финал учрашуви мезбонлиги учун даъвогарлик қилган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)