ЕЧЛ. Гуруҳ босқичидаги айрим рақамлар билан танишинг!
Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи ўз ниҳоясига етди. Шу билан бирга, плей-оффга йўл олган жамоалар номи ҳам маълум. Биз эса гуруҳ босқичидаги айрим рақамлар билан сизни таништирмоқчимиз.
Голлар
Футболчилар орасида энг кўп голни Алваро Мората, Антуан Гризманн ("Атлетико"), Расмус Хойлунд ("Манчестер Юнайтед") ва Эрлинг Холланд (Манчестер Сити") урган. Мазкур ҳужумчиларнинг ҳаммаси 5 мартадан дарвозани ишғол қилишга муваффақ бўлди.
Клублар орасида энг кўп голни "Манчестер Сити" киритган. "Шаҳарликлар" 18 бор рақибларини ранжитди. Ундан кейинги ўринларда эса "Атлетико" (17 та), "Реал" ва "Арсенал" (16тадан) ва "Порту" (15та) жамоалари эгаллаб турибди.
Энг яхши ассистентлар
Шеригига энг кўп голи пас берган футболчи бу Букайо Сака ("Арсенал"). Вингер 4 марта ўз ҳисобига ассист ёздириб қўйди. Шу билан бирга, Илкай Гюндоган ("Барселона"), Иван Ракитич ("Севилья"), Жуд Беллингем ("Реал"), Рико Льуис ("Ман Сити"), Харри Кейн ("Бавария"), Заир-Эмери (ПСЖ) ва яна бир нечта ўйинчилар 3 тадан ассистентлик қилди.
Гол+пас
Гол+пас тизимида энг кўп баллни Жуд Беллингем, Харри Кейн, Букайо Сака, Вендерсон Галенолар тўплади. Бу футболчиларнинг барчаси 7 тадан голда иштирок этишга муваффақ бўлди.
Омадсизлар
Энг кўп гол ура олмаган, яъни яхши имкониятдан фойдалана олмаган футболчи бу Эрлинг Холанд. Норвегиялик страйкер 10 та голли вазиятни кўкка совурган. Ундан кейинги ўринда Киллиан Мбаппе ва Мауро Икардилар турибди. Улар 6 мартадан хатога йўл қўйган.
Қуруқ ўйинлар
Гуруҳ босқичида нолли ўйин ўтказган дарвозабон Алекс Ремиро бўлди. "Реал Сосьедад" посбони 4 та учрашувда ўз дарвоза дахлсизлигини сақлаб қолди. Шунингдек, Грегор Кобел, Давид Райа ва Янн Зоммерлар 3 мартадан қуруқ ўйин ўтказишди.
Карточкалар
Энг кўп сариқ карточка Юнус Мусага кўрсатилди. "Милан" аъзоси 4 марта огоҳлантирилган. Клублар орасидан энг кўп сариқ карточка "Ланс" футболчиларига кўрсатилган (23 та). Энг кўп четлаштириш эса "Бенфика" ҳимоячиси Антониу Силвага тегишли. Футболчи икки марта қизил карточка олишга улгурди.
Фикрлар