Европа чемпионлар лигаси чорак финал дастлабки учрашувлари ниҳоясига етди.

Унда жамоалар голларга бой ўйинлар гувоҳи бўлди. Мазкур беллашувлар якунига етганидан сўнг УЕФА расмий сайти ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра, "Реал"га қарши супер гол урган Фил Фоден, "Бавария"га қарши ёрқин ўйин намойиш этган Мартин Эдегор ушбу рўйхатдан жой олган. Шунингдек, ПСЖ билан кечган тўқнашувда дубль муаллифи бўлган Рафинья ва "Боруссия"нинг мағлуб этилишида катта ҳисса қўшган Антуан Гризманн ҳам энг яхши деган ном учун курашмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!