ЕЧЛ: Ҳафтанинг энг яхши футболчиси учун номзодлар аниқ бўлди

Кеча оқшом Европа Чемпионлар лигаси 4 турига якун ясаб берувчи бахслар бўлиб ўтди. УЕФА расмий веб-саҳифаси эса ҳафтанинг энг яхши футболчиси унвони учун номзодларни эълон қилди.

Ушбу рўйҳатга Мадриднинг "Реал" клуби форварди Родриго, "Боруссия Дортмунд"нинг голеадор ҳимоячиси Ашраф Ҳакими, ПСЖ дарвозабони Кейлор Навас ва "Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Сон Хин Минлар киритилди.

Родриго Мадридликлар сафида учта гол киритишди уддалади, Ҳакими эса "Интер" дарвозабонини икки маротаба доғда қолдирди. Навас "Брюгге"га қарши ўйинда 92 фоиз аниқ пас ва 4 та сейв намойиш этди. "Тоттенхэм" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Мин эса икки гол ва бир асист муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!