ЕЧЛ. "Ливерпуль" ва "Интер" минимал ҳисобда зафар қучди
Иккита ўйинда 2 та гол
ЕЧЛнинг 3-туридан ўрин олган "Лейпциг" - "Ливерпуль" баҳсида "қизиллар" муҳим 3 очкони қўлга киритишди.
Учрашувдаги ягона голни 27-дақиқада Нуньес урди. Бу гол ўйин якунигача ягоналигини сақлаб қолди.
Мазкур ғалаба мерсисайдликларни 2-ўринга олиб чиқди. "Лейпциг" эса 31-поғонага жойлашди.
"Интер" қийин ғалаба билан уйга қайтди.
Баҳснинг 90+3-дақиқасида Тюрам "Янг Бойз" дарвозасини ишғол қилди ва жамоасига 3 очко тақдим этди.
Шу тариқа, миланликлар етти, Швейцария клуби 35-ўринга жойлашди.





Изоҳлар (0)