ЕЧЛ. "Манчестер Сити" 3:0, "Атлетико" эса 6:0 ҳисобида зафар қучди
ЕЧЛ 4-тур баҳслари давом этади. Қуйида "Атлетико" ва "Манчестер СИти" иштирокидаги ўйинлар қайд этилган натижалар билан танишинг.
"Манчестер Сити" "Янг Бойз"ни ўз майдонида қабул қилиб, 3:0 ҳисобида зафар қучди.
Ўйинда Холанд дубль қилган бўлса, Фоден ўз номига битта гол ёздириб қўйди.
Шу тариқа, "Манчестер Сити" 12 очко билан гуруҳида пешқадам бўлиб турибди ва плей-оффга муддатидан олдин чиқди.
"Атлетико" эса "Селтик"ни аяб ўтиргани йўқ. Ўйинда Гризманн ва Мората дубльни расмийлаштирди. Лино ва Сауль биттадан гол урди.
3 очкони қўлга киритган "матрасчилар" 8 очко билан гуруҳида биринчи ўринга чиқиб олди.
Фикрлар