ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Реал" уйида камбэк амалга ошириб, ғалабага эришди
Европа Чемпионлар лигасининг 6-турида Хаби Алонсо бошчилигидаги "Реал Мадрид" ўз майдонида "Манчестер Сити"га 2:1 ҳисобида мағлуб бўлди.
Беллашувнинг 26-дақиқасидаёқ Родриго Доннарумма дарвозасини ишғол қилди. Нико ЎРайли орадан 8 дақиқа ўтиб ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. 43-дақиқада эса Эрлинг Холанд 11 метрлик жарима зарбасидан унумли фойдаланди ва манчестерликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Эслатиб ўтамиз, "шаҳарликлар" ушбу ғалаба орқали очколар сонини 13 тага етказиб олиб, 4-ўринга кўтарилиб олди. "Қироллик клуби" эса 12 очко билан 8-ўринга тушди.
- Европа - УЕФА Чемпионлар лигаси
- League Stage
Реал Мадрид
- Rodrygo 28'
Тугади
1
:
2
11.12.2025 01:00
Манчестер Сити
- Erling Haaland 43'
- Nico O'Reilly 35'



Фикрлар