ЕЧЛ. Нойер мусобақанинг энг яхши дарвозабони(ми?)
Чемпионлар лигаси чорак финалидан ўрин олган "Бавария" - "Арсенал" баҳсида мюнхенликлар минимал ҳисобда зафар қучишди. Мазкур ўйинда немислар посбони Мануэль Нойер ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.
Шу тариқа, дарвозабон мусобақадаги қуруқ ўйинлари сонини 58 тага етказиб қўйди. Бу натижа учун 138 та ўйинда майдонга тушиши етарли бўлди.
Ундан олдинги энг яхши натижа испаниялик Икер Касильясга тегишли эди. Афсонавий дарвозабон 177 баҳснинг 57 тасида рақибларнинг гол уришига йўл қўймаган.
Кучли учликка Италия "ярим жамоаси" Жанлуижи Буффон якун ясаган. 124 та учрашувда майдонга тушган "Жижи" 52 беллашувни гол ўтказмасдан якунлаган. Нима деб ўйлайсиз, мусобақанинг энг яхши дарвозабони деган номга уч дарвозабондан қай бири кўпроқ муносиб? Фикрларингизни изоҳларда ёзиб қолдиришингиз мумкин!
Фикрлар