ЕЧЛ. Қийин ҳолатда қолиб кетган МЮ, яхши имкониятга эга бўлган "Ланс" ва иккинчи ўриндаги "Копенгаген" (гуруҳлардаги вазият)

Чемпионлар лигасининг 4-туридан ўрин олган барча учрашувлар ўз ниҳоясига етди. Тунда "A", "B", "C", "D" гуруҳларидан ўрин олган жамоалар майдонга тушди. Аввалроқ, 4 та гуруҳдаги вазият билан танишгандик. Бугунги баҳслардан кейин қолган 4 та гуруҳдаги вазиятларни кўриб чиқамиз. 

"A" гуруҳи

Чемпионлар лигасининг иккинчи рақамли "ўлим гуруҳи"да "Бавария" яққол пешқадамга айланиб олди. Мюнхенликлар 4-турда "Галатасарой"ни 2:1 ҳисобида таслим қилишга муваффақ бўлди. Дастлабки таймда ҳисоб очилмагач, мухлислар туркияликларнинг нимадир қилишига ишонганди, лекин 80-дақиқада стандарт вазиятдан фойдаланган Кейн, бироз ўтиб, Саненинг пасини қабул қилиб олди ва дублни расмийлаштирди. Ушбу голларга захирадан майдонга тушган Бакамбу жавоб қайтара олди. "Манчестер Юнайтед" эса Данияда бир ўйин давомида икки марта камбэк қурбони бўлди. Учрашувнинг 42-дақиқасигача барчаси "қизил иблислар" учун яхши кетаётганди. Хойлунд иккита гол урган, баҳс жамоанинг устунлигида ўтаётганди. Аммо Рэшфорд қизил карточка олиб, майдонни тарк этганидан кейин биринчи таймнинг ўзида мезбонлар ҳисобни тенглаштирди. 69-дақиқада Бруно пенальтини аниқ амалга оширганида, яна МЮ иродали тарзда ғалаба қозониши кутилганди. Бироқ, жамоа яна икки марта ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди. Шу тариқа, "Манчестер Юнайтед" 4, "Галатасарой" 3, "Копенгаген" 2 ва "Бавария" 1-ўринда турибди. Маълумот учун, немислар муддатидан олдин плей-офф масаласини ҳал қилиб бўлди. МЮнинг эса аҳволи оғир, Клубнинг кейинги баҳслари "Галатасарой" ва "Бавария"га қарши бўлади. Тен Хаг шогирдлари биринчи даврада иккаласига ҳам мағлуб бўлган. 

photo_2023-11-09_08-43-26

"B" гуруҳи

Ушбу гуруҳда ҳали ҳеч нарса ҳал бўлгани йўқ. 4-турда "Арсенал" "Севилья"ни ишончли тарзда таслим қилди. Испаниядан келган футболчилар ҳеч қандай қаршилик кўрсата олгани йўқ. Клуб ўйин давомида фақатгина бир марта зарба бера олди (у ҳам ноаниқ). 29-дақиқада Жоржиньонинг супер пасидан кейин Сака Троссардга тўпни узатди ва бельлиялик ҳисобни очди. 64-дақиқада эса Саканинг ўзи орадаги фарқни иккитага ошириб қўйди. Нариги ўйинда эса ПСВ "Ланс"ни Де Йонгнинг ягона голи эвазига таслим қилишга муваффақ бўлди. Айтганча, Ҳусанов ҳали Чемпионлар лигасида ўз дебютини амалга оширгани йўқ. 4-турдан кейин "канонирлар" гуруҳ пешқадами бўлиб турибди. ПСВ ва "Ланс"да очколар сони бир хил. "Севилья" эса 2 очко тўплаган ҳолос. Бу кетишда клуб ўзининг севимли лигасига ҳам чиқа олмайди. 

photo_2023-11-09_08-43-28

"C" гуруҳи

"Реал" бу мавсум озгина қийинчиликка дуч келиши кутилганди, лекин "қаймоқранглилар" 4 та турдан бери фақат ғалаба қозониб келмоқда. "Брага"га қарши учрашувда Диас ҳисобни очган бўлса, Винисиус ва Родриго йириклаштирди. Бу ўйинда ҳам кўпчилик Гюлернинг дебютини кутганди. Аммо Карло шошмаяпти. Неаполдаги ўйинда томонлар дурангга имзо чекиб, 1 очкодан бўлишиб олди. 39-дақиқада Политано жамоасини олдинга олиб чиқди. 52-дақиқада эса Фофана имкониятларни тенглаштириб қўйди ва "Унион Берлин"нинг 12 мағлубиятли сериясига нуқта қўйди. Гуруҳдан эса "Реал" чиқиб бўлди, "Наполи" кейинги турда бу ишни уддалаши мумкин, фақатгина Мадридда ғалаба қозониши керак. "Брага" ва курашга қайтган "Унион Берлин" Европа лигаси учун курашади. 

photo_2023-11-09_08-43-31

"D" гуруҳи

Бу гуруҳда деярли барчаси аниқ бўлган. Ушбу турда "Реал Сосьедад" қийинчиликсиз "Бенфика"ни таслим қилди. Мерино, Оярсабаль ва Барренечеалар 20 дақиқа ичида ҳисобни йириклаштириб ташлади. 49-дақиқадага келиб Силва жавоб қайтарди. Мазкур ғалабадан кейин испанияликлар плей-оффга муддатидан олдин чиқишга муваффақ бўлди. "Интер" эса "Зальцбург"ни мағлуб қилди. ЧЛда минимализмликни ёқтирадиган миланликлар Мартинеснинг 85-дақиқада урган голи эвазига 3 очкони қўлга киритди. Инцаги шогирдлари ҳам 1/18 финалда. "Бенфика" эса бу мавсумги иштироки билан бироз ҳайрон қолдирди. Ўтган йили катта клубларга муаммо бўлиб, ПСЖ ва "Ювентус" ўрин олган гуруҳда пешқадам бўлган жамоа, бу сафар очко ололгани йўқ. Клубда энди Европа лигасига йўл олиш имкони бор. 

photo_2023-11-09_08-43-33

4 турдан кейин 6 та жамоа плей-оффга чиқа олди. Хурсандчиликни кейинги турларга олиб қўйганлар сони 10 та. Қуйида эса барча гуруҳлардаги вазият билан танишишингиз мумкин.

photo_2023-11-09_09-05-50

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!