ЕЧЛ. "Реал" футболчиси "Бавария", "Сити", "Челси"даги рақибларидан устун келди
"Реал" ярим ҳимоячиси Лука Модрич Европа Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси, деб топилди.
35 ёшли хавбек 1/8 финалдан ўрин олган "Аталанта"га қарши учрашувда тўлиқ ҳаракат қилди ва 94 фоиз аниқ пас амалга оширди. Шунингдек, Бенземанинг голига ҳаммуаллифлик қилди. Ушбу баҳсда унинг жамоаси 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Соврин учун Кевин Де Брюйне ("Манчестер Сити"), Нголо Канте ("Челси") ва Жошуа Киммих ("Бавария") каби футболчилар ҳам кураш олиб борди.
Фикрлар