ЕЧЛ тўпурари отаси билан бирга Манчестерга жўнаб кетди

“Ред Булл Зальцбург” клуби ҳужумчиси Эрлинг Холанд Манчестер шаҳрига йўл олди. Бу ҳақда Stavanger Aftenbladet хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 19 ёшли футболчи Англияга отаси ҳамроҳлигида Норвегиянинг Ставангер шаҳридан учиб кетган.

Маълумотларга қараганда Холандга “Манчестер Юнайтед” клуби жиддий қизиқмоқда. Шахсан манкуанликлар устози Оле-Гуннар Сульшер уни МЮга ўтишга кўндириш учун Зальцбургга борган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Холанд “РБ Лейпциг” ҳамда “Боруссия” Дортмунд клублари раҳбарияти билан учрашгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Холанд жорий мавсум Чемпионлар лигасида 8 та ўйинда майдонга тушди ва 10 та гол уришга эришди. У айни дамда “Бавария” форварди Роберт Левандовски билан бир қаторда мусобақа тўпурари бўлиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!