ЕЧЛда ҳафтанинг энг яхши футболчиси аниқланди (Фото)

Сешанба ва чоршанба кунлари Европа Чемпионлар лигаси 4-тур учрашувлари ўтказилди. УЕФА расмий веб-саҳифаси эса ҳафтанинг энг яхши футболчиси унвони учун номзодларни эълон қилганди.

Ушбу рўйҳатга Мадриднинг "Реал" клуби форварди Родриго, "Боруссия Дортмунд"нинг голеадор ҳимоячиси Ашраф Ҳакими, ПСЖ дарвозабони Кейлор Навас ва "Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Сон Хин Минлар киритилганди.

Сўровнома якунларига кўра "қироллик клуби" футболчиси Родриго ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

EI2J9WoWkAAAPcY

Маълумот ўрнида, Родриго мадридликлар сафида учта гол киритган. Ҳакими "Интер" дарвозабонини икки маротаба доғда қолдирди. Навас "Брюгге"га қарши ўйинда 92 фоиз аниқ пас ва 4 та сейв намойиш этди. "Тоттенхэм" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Мин эса икки гол ва бир асист муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Sag'indiq Kenjebaev
08/11/2019 19:28
Шу бола жуда ақл билан ўйнаркан. Янги Раул бўлиши мумкин