ЕЧЛда полраган футболчига Италия чемпиони қизиқмоқда
"Аякс" ҳужумчиси Себастьян Аллер фаолиятини бошқа топ клубда давом эттириши мумкин.
"Football Insider" нашри тарқатган хабарга қараганда, унга "Интер" жиддий қизиқиб қолган. Миланликлар уни ёзда жамоани тарк этиши кутилаётган Лаутаро Мартинесга муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Аллернинг трансфери келаётган ёзда расмийлаштирилиши мумкин. У жорий мавсум амстердамликлар таркибида барча турнирларда 34 учрашувда 32 гол ва 9 ассист муаллифига айланди. Шулардан 11 аниқ зарба ва 2 та пас Чемпионлар лигасининг 8 ўйинида амалга оширилган.
27 ёшли ҳужумчининг трансфери 30 миллион еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар