ЕЧЛни ютган "Челси" 2021 йилда қанча зарар кўргани маълум бўлди

“Челси” молиявий йилни 173,5 миллион евро зарар билан якунлади. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

Юқоридаги манбанинг хабарига кўра, трансляциялар даромадининг ошиши эвазига клуб айланмаси 462 миллион евродан 496,6 миллион еврога кўтарилган. Мағлубиятга коронавирус сабаб мухлисларсиз ўйин ўтказиш ва футболчиларни сотишдан тушган даромаднинг камайгани сабаб бўлди.

Қайд этилишича, “Челси” молиявий ёрдамни клуб эгаси Роман Абрамовичга тегишли Fordstam Limited компаниясидан олади.

Эслатиб ўтамиз, “Челси” 2021 йилда УЕФА Чемпионлар лигасида ғалаба қозонди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!