Эдегор "Реал"га қайтмоқчи эмас

Мавсумни “Реал Сосьедад” сафида ўтказаётган “Реал” ярим ҳимоячиси Мартин Эдегор “қироллик клуби”га қайтиш нияти йўқлигини айтди.

“Мен “Реал” билан доимий алоқадаман. Баъзан улар менга қандай режалари борлиги ҳақида айтишади. Улар мени мавсумни яхши бошлаганим билан табриклашди ва мақташди. Шунингдек, менинг ўйиним ўсаётганидан хурсанд эканликларини билдиришди.

Мен ўзим имзолаган ижара шартномасини ҳурмат қиламан. Қолаверса, “Реал Сосьедад”да бахтлиман ва шартномам бўйича 2 йилни шу ерда ўтказмоқчиман”, - дейди норвегиялик футболчи.

Маълумот учун, Эдегор жорий мавсум “Реал Сосьедад” сафида 8 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!