Хабарингиз бор, кеча АПЛнинг 17-тури доирасида "Манчестер Сити" "Лидс"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

Ушбу баҳсдан сўнг Гвардиола шогирдларининг бир қанчаси турли рекордларни қайд этди. Улар орасида жамоанинг бразилиялик посбони Эдерсон ҳам бор. Бу ғалаба бразилиялик кипер учун клуб сафидаги 150-муваффақият бўлди. Эдерсон бу кўрсаткичга энг тез эришган футболчи сифатида тарихга кирди - бунинг учун унга 197 та ўйин керак бўлди холос.

Бу орқали 29 ёшли дарвозабон Патрис Эвра (213 та ўйин), Кевин Де Брюйне (215), Фернандиньо (216) ва Петр Чехни (217) ортда қолдирди.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" келгуси баҳсини 31 декабрь куни "Эвертон"га қарши ўтказади. Учрашув Тошкент вақти билан 20:00да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!