Эдинсон Кавани: Биз ўзимиз билан уч миллион уругвайликнинг орзуларини олиб келдик

Уругвай терма жамоаси форварди Эдинсон Кавани жамоасининг яна бир неча кунлардан сўнг старт оладиган ЖЧ-2018даги мақсади ҳақида гапириб ўтди.

“Россия сафарига ҳам етиб келдик. Биз ўзимиз билан уч миллион уругвайликнинг орзуларини олиб келдик. Айнан шу нарса бизга кучли рақибларга қарши ўйинларда қўшимча руҳ бағишлайди. Уругвайликлар билан фахрланаман”, - дейди Кавани.

Эслатиб ўтамиз, Уругвай терма жамоаси мусобақанинг “А” гуруҳида Россия, Миср ва Саудия Арабистони терма жамоаларига қарши кураш олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!