Эдвардс: “Мен уни 10 та жангдан 10 тасида мағлуб этган бўлардим”.

  • 27 май, 12:24
  • 0
  • MMA

Ярим ўрта вазн тоифасида UFC чемпиони Леон Эдвардс 27 июль куни Манчестерда бўлиб ўтадиган "UFC 304" турнирининг асосий жанги доирасида Белал Муҳаммадга қарши тўқнашуви ҳақида гапирди.

 "У нега бунчалик ўзига ишонганини тушунмаяпман. Ҳа, аввалги жангимиздан кейин у яна-да яхшиланди, лекин мен ундан ҳам жиддийроқ йўлни босиб ўтдим. Тўғри, баҳс вақтида бунинг кеч кимга аҳамияти йўқ, мен ундан жисмоний, техник ва руҳий жиҳатдан анча кучлиман. Агар у билан 10 марта жанг қилсам, уни 10 марта мағлуб қиламан”, — деди Эдвардс The ММА Hour шоусида.

 Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг март ойида Эдвардс(22-3-1 N/C) ва Муҳаммад(23-3-1 N/C) октагонда учрашишган. Кейин уларнинг жанги Леоннинг кўзига зарба бергани учун бекор қилинганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!