Эжени Бушар ва Ник Киргиос судга боради
Ads

Канадалик теннисчи Эжени Бушар АҚШ теннис ассоциацияси устидан судга даъво аризасини берган эди.

Бунга сабаб, 2015 йили “US Open” мусобақаси ўтаётганда Эжени физиотерапия хонасига киради. У хонада йиқилади ва мияси чайқалиб, жароҳатланади. Бу воқеадан сўнг канадалик теннисчи мавсумни эрта якунлайди. Орадан бироз вақт ўтгач АҚШ теннис ассоциациясидан таъвон пули ундириш учун судга даъво аризасини ёзади.

Ассоциация раҳбарларининг сўзларига кўрса, Бушар физиотерапия хонаси ишламаётганини билган, шу сабабли ҳам унинг жароҳат олишида уларнинг айби йўқ эканлигини таъкидлашмоқда.

Мазкур воқеа юзасидан суд иши 2018 йилнинг февраль ойида ўтказилиши кутилмоқда. Ва унда австралиялик Ник Киргиос гувоҳ сифатида иштирок этади.

Sports.uz