Экспертлар Файзуллаевга қандай баҳо беряпти?

Аббосбек Файзуллаев Россия Премьер-лигасининг энг ёрқин кашфиёти сифатида эътироф этилмоқда. 20 ёшли ҳужумкор футболчимиз “Спартак” ва ЦСКА ўртасидаги  Москва дербисининг энг яхши ўйинчиси бўлди.

Ўзбек футболчиси икки ашаддий рақиб тўқнашувида ўзини йўқотиб қўйгани. Аксинча, мезбонлар ҳимоя чизиғини бутун учрашув давомида босим остида ушлаб турди.

gradilenko-o-transferah-spartaka-fajzullaeva-kupili-za-eur-500-tys-medinu-za-eur-7-mln_16968637021305892718

Россия футболи мутахассислари, мураббийлар, собиқ футболчилар легионеримизнинг ўйинига ўз муносабатларини билдиришда давом этмоқда.

Sports.uz портали ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига рус футболидаги таниқли экспертларнингФайзуллаев ҳақидаги фикрларини ҳавола этади.

Владимир Федотов, ЦСКА бош мураббийи:

Аббос бизнинг талабларимизни жуда тез қабул қилди. Жамоада ўсишга эришди. Терма жамоасига бориб келди, ўзини яхши томондан кўрсата олди, ўйинини ривожлантира бошлади. Биз бундан фақат хурсандмиз.

Файзуллаев ҳали яна ўсиши, ривожланиши керак. Унга юқори савияда ўйнаш имконини бераётган жиҳатлар ҳақида тўхталиб ўтиш зарур. Аббос юқори даражада функционал ва техник имкониятларга эга. Яна бир муҳим томони – футболчи яхши тушуниши, уни яхши кўриши ва жараёнга ўзини тўлиқ бағишлашида.

Евгений Алдонин, ЦСКАнинг собиқ футболчиси:

“Спартак” – ЦСКА ўйинида иккита гол урган Милан Гайич ҳам, Аббосбек Файзуллаев ҳам учрашувнинг энг яхши ўйинчисига бериладиган совринга муносиб. Аббосбек баҳс давомида тўп билан зўр ишлади. Менга унинг ўйини жуда ёқади. Бу футболчи жуда яхши таассурот қолдиряпти.  У ўзини жуда бошқача намойиш қиляпти, чаққон, креатив ва ҳар қандай вазиятда ҳам ўйинни кучайтиришга уриняпти.

Владимир Пономарёв, ЦСКАнинг собиқ футболчиси:

Ўйин оддий мухлислар учун қизиқарли бўлди, чунки кўп гол урилди. Менга эса ёқмади. Футболчилар худди фахрийлар ўртасидаги учрашувда ўйнагандек секин ва оғир ҳаракат қилди. Бутун учрашув давомида қанотлардан бирорта тезкор ҳужум уюштирилгани йўқ, ўткир пасларни ҳам кўрмадик.

Бу баҳсда Аббосбек Файзуллаев энг яхши ўйинчи бўлди. Икки марта дриблинг эвазига кенг майдон бўйлаб югурди. Қолган ҳеч ким югургани йўқ, ҳеч ким алдамчи дриблинглар намойиш қилмади, ҳамма ён томонга ва орқага пас оширди холос.

Валерий Газзаев, машҳур мураббий:

Аббос Файзуллаев талантли йигит. Қанча кўп ўйнаса, ўзига бўлган ишончи шунча ортиб бораверади.  Унинг оёқлари жуда тез ишлайди. Майдонни яхши кўра олади. Битта пас билан рақиб ҳимоясини ёриши мумкин. Бу янги ўйинчидан умид қилса бўлади. Иқтидори борлиги кўриниб турибди, ишлашда давом этиши керак.

Александр Мостовой, Россия терма жамоаси собиқ ўйинчиси, “Спартак” ва “Сельта” юлдузи:

Майдонда “Спартак” ўйинчиларидан кўпи кўринмай қолди. Чунки “армиячилар” яхшироқ ўйнади. Кимдир “Спартак”да кўпроқ вазият бўлди, деганини эшитиб, кулгим келди. ЦСКАдан Аббосбек Файзуллаев ёқди. Шунингдек, Фёдор Чалов ҳам. “Спартак”дан ҳеч кимни кўрсатиб бўлмайди.

igrok-cska-fajzullaev-vyskaz

Аббосбек Файзуллаев Россия Премьер-лигасида жами олтита учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига биттадан гол ва ассист расмийлаштирди.

Тезкор: Ҳусанов мухлисларига “Ланс”дан хушхабар

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
АБВГДейка
10/10/2023 15:56
Аббос Газни бос
Абдухаликов Мухаммад
10/10/2023 08:24
Омад Аббосбекни тарк этмасин
Навруз Кобилов
09/10/2023 22:05
Омад ёр булсин Аббосбек