Экспертлар Ҳусановнинг дербидаги ўйинига қандай хулоса берди?

CHERY AUTO

Англия Премьер-лигасининг 22-туридан ўрин олган Манчестер шаҳри дербисида Хосеп Гвардиола шогирдлари “Олт Траффорд”да “Юнайтед”дан 2:0 ҳисобида мағлубиятга учради.

Tecno

Бу баҳсда тўлиқ ўйнаган Абдуқодир Ҳусанов мураббийлар штаби, мухлислар ва мутахассислар ишончини оқлаган “Манчестер Сити”нинг майдондаги ягона ўйинчиси бўлди.

“Манчестер Сити” футболчилари ўйинини таҳлил қилган esteemedkompany.com портали экспертлари ҳар бир чарм тўп устаси ҳаракатларига қуйидагича хулоса берди.

Жанлуижи Доннарумма — 9/10:

Италиялик дарвозабон, шубҳасиз, майдондаги “Манчестер Сити”нинг энг яхши икки вакилидан бири бўлди. У бир неча ажойиб сейвларни амалга оширди.

Рико Льюис — 4,5/10:

Жамоадошларининг кўпчилиги каби, Льюис ҳам бутун учрашув давомида ўзининг энг яхши ўйинини намойиш эта олмади. Шунингдек, у Патрик Доргу томонидан урилган голга йўл қўйди, бу эса унинг умумий ўйинини ифодалайди.

Абдуқодир Ҳусанов — 7,5/10:

Катта фарқ билан “Манчестер Сити”нинг майдондаги энг яхши ўйинчиси бўлди. Ҳусанов кўплаб муҳим вазиятларда рақибдан тўп олиб қўйишни уддалади, Мбемуога яққол гол уришига тўсқинлик қилди. Жуда катта босим остида қолганига қарамай, ишончли ўйнаган  Ҳусановнинг мағлубиятда умуман айби йўқ.

Макс Аллейн — 5/10:

Ўйин бошида Аллейн ҳаяжон таъсирида қолгандек кўринди. Асабий стартдан сўнг у ўйинини яхшилади, аммо танаффусда алмаштирилди.

Натан Аке — 4,5/10:

У чап ҳимоячи позициясида ҳам, марказий ҳимоячи сифатида ҳам ўзини яхши томондан кўрсата олмади.

Родри — 5/10:

“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси ишончсиз кўринди ва очиқ-ойдин формада эмаслиги билиниб қолди. Ўйиндан четда  қолди, бу эса унга аввалги даражасига қайтиш учун ҳали кўп иш қилиш кераклигини кўрсатди.

Бернарду Силва — 5/10:

Жамоа сардори бор кучини сарфлади, аммо энг яхши ўйинини намойиш эта олмади.

Антуан Семеньо — 5/10:

У жамоаси учун вазиятлар яратишга уринди, аммо кўп ҳолларда рақиб томонидан “бўғиб” қўйилди.

Фил Фоден — 4/10:

Биринчи таймда Фоден деярли кўринмади ва танаффусда алмаштирилди. Бу унинг энг яхши ўйинларидан бири эмас.

Жереми Доку — 5/10:

Қанотда жонбозлик билан ҳаракат қилди, аммо жамоадошларининг кўпчилиги каби, кўзга ташланарли иш қила олмади.

Эрлинг Холанд — 4/10:

Холанд учун омадсиз ўйин. Узатмалар вақтида унда ишонч етишмади ва бутун ўйин давомида суст кўринди.

Райан Шерки — 5/10:

Черки жамоаси учун имкониятлар яратишга ҳаракат қилди, аммо ўйинга тўлиқ қўшила олмади.

Нико О’Райли — 5/10:

Иккинчи тайм бошида майдонга тушган заҳоти сариқ карточка олди. Шунга қарамай, у тиришқоқлик билан ҳаракат қилди.

Нури Шахин яна гол урган Шомуродов ҳақида нималар деди?

Ҳусановнинг трансфер қиймати 100 миллион еврога чиқади

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!